Любинко Друлович: “Кучли жамоани мағлубиятга учратдик”

  • ЎФА
  • 12-06-2019
  • 651
 
11 июнь куни Наманганда ўтказилган Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари (3:2) ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувидан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
"Ўртоқлик учрашувлари ўзбек футболи ривожи учун фойдали ва мухлислар ушбу ғалабалардан хурсанд бўлишди.
 
Миср олимпия терма жамоаси жуда жиддий рақиб. Мисрликлар олдинги ўйинларда АҚШ терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, Голландия термасига муносиб қаршилик кўрсата олишган. Биз ўша учрашувларни ўрганиб, таҳлил қилгандик. Қисқаси, шогирдларим жаҳоннинг кучли терма жамоаларидан бирини мағлубиятга учрата олишди ва менимча, Андижон ҳамда Наманганда қозонилган ғалабалардан мухлислар ҳам завқ олишди, деб ўйлайман. 
 
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги баҳсда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлган наманганлик мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишқибозлар 12-ўйинчи ҳисобланишади. Футболчиларга ушбу ўйинлар олдидан мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун майдонда барча маҳоратларини намойиш ишга солишларини таъкидлагандим. Буни улар ажойиб тарзда уддалашди ва бунинг учун шогирдларимдан миннатдорман", - деди Любинко Друлович.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan