Ўзбекистон - Сурия учрашуви давомида 32 минг нафардан ортиқ мухлис терма жамоамизни стадионда қўллаб турди

  • ЎФА
  • 11-06-2019
  • 439
 
Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон - Сурия учрашувида 32 минг нафардан ортиқ мухлис бевосита "Миллий" стадиондан туриб терма жамоамиз аъзоларини қўллаб-қувватлаб турди.

Терма жамоамиз футболчилари ҳам стадионга ташриф буюрган мухлисларни хурсанд қиладиган ўйин намойиш қилиб, 2:0 ҳисобида ишончли тарзда ғалаба қозонишди. 7 июнь куни КХДРга қарши кечган ўйинда ҳам "Миллий" стадиони мухлислар билан тўлиб тошганди. Миллий терма жамоамиз томонидан кетма-кет қўлга киритилган мазкур ғалабаларда мухлисларнинг ҳиссаси катта. Умид қилиб қоламизки, сентябрда бошланадиган Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида ҳам мухлисларимиз стадионларни мана шундай тўлдириб, миллий терма жамоамизга далда бўлиб туришади. 
 
Барча мухлисларга раҳмат, келаси ўйинларда стадионда кўришгунча!



Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan