Бугун Ўзбекистон ОТЖ Мисрга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади

  • ЎФА
  • 11-06-2019
  • 503
Бугун Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср олимпия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 
 
Дастлабки баҳс 9 июнь куни Андижонда ўтказилган ва ўша учрашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
 
Бугунги учрашув Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Учрашувни ФИФА рефериси Жасур Мухторов бошқаради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Санжар Шоюсупов ёрдам беради. 
 
Ўйин соат 20:30да бошланади.

Ўртоқлик ўйини
11 июнь, Наманган, "Марказий" стадиони
Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ
Бош ҳакам: Жасур Мухторов
Ён ҳакамлар: Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan