Фажр Иброҳим: "Ҳозирда Сурия терма жамоаси ўтиш даврини бошдан кечирмоқда"

  • ЎФА
  • 10-06-2019
  • 388
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Сурия терма жамоаси бош мураббийи Фажр Иброҳим қатнашди.

"Сурия терма жамоаси ҳозирда ўтиш даврини бошдан кечирмоқда. Биз таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширдик. Миллий терма жамоага олимпия терма жамоасидан бир қатор ёшларни жалб қилдик. Асосий мақсадимиз бўлажак Жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли иштирок этиш.
 
Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири. Биз Ўзбекистон иштирокидаги сўнгги иккита учрашувни томоша қилдик. Терма жамоангизда кучли ҳужум чизиғи мавжуд. Ҳимояда ҳам ўзбекистонликлар яхши ўйин намойиш қилишмоқда. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам яхши даражада эканини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим.
 
Шунга қарамай, биз эртага чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Фажр Иброҳим.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan