ОАВ диққатига: 10 июнь куни Ўзбекистон - Сурия учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилади

  • ЎФА
  • 09-06-2019
  • 552
 
Хабарингиз бор, шу йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур ўйин олдидан 10 июнь душанба куни "Миллий" стадионда икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 
 
Дастлаб, соат 17:30да меҳмонлар бош мураббийи журналистлар саволларига жавоб беради. Кейин соат 18:00да Сурия терма жамоасининг ўйинолди машғулоти ўтказилади. Соат 18:30да эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани бошланади. Соат 19:00да эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг машғулоти бўлиб ўтади. 
 
Барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимларини матбуот анжуманига таклиф этамиз. 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan