Миср олимпия терма жамоаси аъзолари юртимизга етиб келишди

  • ЎФА
  • 06-06-2019
  • 807
 
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 ва 11 июнь кунлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари мисрлик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишади. Мазкур ўртоқлик ўйинлари Андижон ва Наманган шаҳарларида бўлиб ўтади. Ана шу ўйинларда иштирок этиш учун Миср олимпия терма жамоаси аъзолари бугун пойтахтимизга етиб келишди.
 
Улар пойтахтимиздаги "Ramada" меҳмонхонасига жойлашишди. Мисрлик футболчилар эртага Тошкентда машғулот ўтказишади. 8 июнь куни эрта тонгда Андижон сари йўл олишади. Ўзбекистон ОТЖ ва Миср ОТЖ ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйини 9 июнь куни Андижондаги "Соғлом авлод" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:00да бошланади. 


Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan