Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида ҳакамлик мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди

  • ЎФА
  • 24-05-2019
  • 559
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчилари орасида футбол ҳакамлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамларни ҳозирдан тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Айнан шу мақсадда Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида шу мавзуда семинар ташкил қилинди. Семинарни тажрибали мутахассис Артём Калинин олиб борди.
 
Семинар давомида академия тарбияланувчиларига ҳакамлик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида гапириб берилди. Шунингдек, ҳакамлик билан шуғулланишни истаган тарбияланувчилар қайси жиҳатларга эътибор қаратишлари зарурлиги таъкидланиб, ҳакамлик учун номзодларни танлаб олишда эътибор қаратиладиган мезонлар ҳақида тушунтириш берилди.  
 
Учрашув давомида академия тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан  мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди. 


 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan