Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди

  • ЎФА
  • 23-05-2019
  • 805
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Туркияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур учрашувни сербиялик Срджан Йованович бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Лайнсменлар Урош Стойкович ва Милан Михайлович. Тўртинчи ҳакам Туркиядан - Халил Умут Мелер.
Ўйин 2 июнь куни "Аланья" стадионида Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. 
 
Ўртоқлик ўйини
2 июнь, "Аланья" стадиони
Туркия - Ўзбекистон
Бош ҳакам: Срджан Йованович (Сербия)
Ён ҳакамлар: Урош Стойкович ва Милан Михайлович (Сербия)
Тўртинчи ҳакам: Халил Умут Мелер (Туркия)
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan