Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Наманганда Берлин академиясига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади

  • ЎФА
  • 23-05-2019
  • 431
Бугун 23 май куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Наманганда Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади. 21 май куни Андижонда кечган биринчи ўртоқлик ўйини 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етганди.

Кеча ҳар иккала жамоа Наманганга етиб борди. Жамоаларни Наманган футбол ассоциацияси мутасаддилари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари катта тантана билан кутиб олишди. Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари кечанинг ўзида машғулот ўтказишди.

Бугунги ўйин соат 18:40да Намангандаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.




Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan