Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижонда Германия жамоаси билан дуранг ўйнади

  • ЎФА
  • 21-05-2019
  • 1144
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади. Ўйин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг устунлиги остида ўтди. Терма жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Аммо Жасур Жалолиддинов 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Эндиликда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 май куни  Наманганда Берлин жамоаси билан яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади.
 
Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон ё.т.ж. - Берлин U-18 1:1
Голлар:Ҳожимат Эркинов (52) - Тиль Машковски
Ўзбекистон ё.т.ж.: Абдувахид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Иброҳимхалил Йўлдошев,
Ҳожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Сунаттилла Ҳамиджонов, Руслан Розиев, Диёр Холматов, Улуғбек Ҳошимов, Диёр Раҳмонқулов.
Берлин U-18: Флориан Хоренбур, Харит Бакатс, Серхат Полат, Ҳоқон Дундар, Лауренц Дель, Линус Фуертеноу, Макси Скинбауер, Тиль Машковски, Нуа Шмиц, Берат Эрдоган, Маттиас Коч.
Амалга оширилмаган пенальти: Ж.Жалолиддинов (22)







Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan