Умид Аҳмаджонов ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ва футбол академиялари директорлари иштирокида йиғилиш ўтказди

  • ЎФА
  • 20-05-2019
  • 1158
 
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ва футбол академиялари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов олиб борди. 
Йиғилишда ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари фаолияти танқидий кўриб чиқилди. 
 
Биринчи навбатда футбол академияларининг инфратузилмасини яхшилаш, сифатли майдонлар барпо қилиш, академия тарбияланувчиларига барча шарт-шароитларни муҳайё қилиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Умид Аҳмаджонов мамлакатда футболни ривожлантиришда академияларнинг аҳамияти юқори эканини таъкидлар экан, академияларнинг асосини мустаҳкам қилиб шакллантирилиш асосий вазифалардан бири эканини айтиб ўтди. 
 
Бу борада футболи ривожланган хориж академиялари тажрибасидан фаол равишда фойдаланиш зарурлиги ҳам таъкидланди. Жумладан, Қатар миллий терма жамоасининг сўнгги Осиё Кубогидаги муваффақиятида бу мамлакатда фаолият юритаётган "Aspire" академияси, у ерда ишлаётган хорижий мутахассисларнинг ўрни катта экани қайд этиб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, юртимиздаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари ва мураббийларини малака ошириш ва тажриба ўрганиш учун футболи ривожланган Испания, Италия, Голландия каби мамлакатлар академияларига сафарга юбориш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
 
Шунингдек, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларидаги бўш иш ўринларини малакали мутахассислар билан тўлдириш, юқори савияли мураббийларни бу ерга жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.




Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan