"С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари якунланди

  • ЎФА
  • 16-05-2019
  • 704
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар малакасини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 
 
Жумладан, Тошкентда "С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бошлангани ҳақида хабар бериб ўтгандик. 10 кун давом этган  мазкур курсларни Дмитрий Ким олиб борди. Унга Ойбек Давлетмуротов ассистентлик қилди. Ўқув курслари назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олди.
 
"С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курсларида 20 нафар мураббий таълим олганини ҳам таъкидлаш зарур. Улар орасида Ислом Иномов, Александр Клецков, Павел Соломин каби собиқ футболчилар бор. 
 
Курсларни муваффақиятли якунлаган мураббийлар 3 йилга мўлжалланган ЎФАнинг мурабийлик бўйича "С" лицензиясини қўлга киритишди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan