ОФКнинг болалар оммавий футболи фестивали ўтказилди

  • ЎФА
  • 15-05-2019
  • 568
Бугун 15 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонида 12 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари иштирокида ОФКнинг болалар оммавий футболи кунига бағишланган фестивал бўлиб ўтди.  
 
Фестивал давомида футбол майдони бир нечта ўйин майдончаларига ажратилиб, иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулотлар олиб боришди. 
 
Фестивалнинг ёш қатнашчилари эстафета, тўп билан муомала қилиш, тўпни қўлда ушлаган ҳолда югуриш, тўпни назорат қилиш каби машқларни бажаришди.
 
Шунингдек, тадбир давомида мураббийлар ўғил ва қиз болаларни футбол техникасининг элементлари билан таништирди. Фестивал якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди. 













Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan