ОАВ диққатига: Эртага 15 май куни Суперлига ҳакамлари билан очиқ мулоқот ташкил этилади

  • ЎФА
  • 14-05-2019
  • 409
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан учрашувларда ҳалол ва адолатли ҳакамликни таъминлаш, шаффофликни ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Coca Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган учрашувларда ҳакамлар томонидан қабул қилинган баъзи қарорлар футбол мухлислари ва мутахассислар ўртасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди.  
 
Ўйинларда юзага келган вазиятларни таҳлил қилиш, ҳакамлар фаолияти мавзусида фикр алмашиш мақсадида эртага 15 май куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига ҳакамлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
 
Мулоқот давомида Суперлига сўнгги турларидаги ўйинлар таҳлили, ҳакамлик фаолиятидаги эътиборга молик жиҳатлар ҳақида сўз боради. Шунингдек, очиқ мулоқот иштирокчиларининг саволларига мутахассислар томонидан жавоб бериб ўтилади.
 
Тадбирга юртимизда фаолият юритаётган барча турдаги ОАВ ходимларини таклиф қилиб қоламиз.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan