"Миллий" стадионида ташкил қилинган ЎФА қошидаги болалар футбол тўгаракларига танлов давом этмоқда

  • ЎФА
  • 14-05-2019
  • 316
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
 
Юртимиздаги истеъдодли болаларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Миллий” стадионида болалар учун футбол тўгараклари ташкил этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
ЎФА томонидан ишга жалб қилинган малакали ва тажрибали мураббийлар ўзлари ишлаб чиққан қўлланмалар асосида ушбу футбол тўгаракларида болаларга футбол сир-асрорларини ўргатиб боришмоқда. 
 
 
Ушбу тўгаракларда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш ва ёш футболчиларнинг маҳоратларини сайқаллаб бориш учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, машғулотлар ҳафтасига 3 марта ўтказилади. Футбол тўгаракларига 6-12 ёшдаги болалар қабул қилинади. Ҳар бир бола ўз ёш тоифасидаги тенгдошлари билан машғулотларда қатнашади.
 
Ўз фарзандини мазкур футбол тўгарагига бермоқчи бўлган ота-оналар қуйидаги манзулга мурожаат қилишлари мумкин:
 
Манзил: Тошкент ш., Бунёдкор кўчаси, 47, "Milliy" стадиони 
Телефон: +998 99 8006384
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan