"Келажак сари" мусобақасида иштирок этаётган Қозоғистоннинг "Нархоз" жамоаси "Миллий" стадионга экскурсия уюштирди

  • ЎФА
  • 14-05-2019
  • 254
 
Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон футбол ассоциациясидаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари ҳамда Қозоғистон ва Қирғизистон жамоалари иштирокида "Келажак сари" деб номланган халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.
 
Мазкур мусобақада иштирок этаётган Қозоғистоннинг "Нархоз" жамоаси кеча пойтахтимиздаги "Миллий" стадионга экскурсия уюштирди. Экскурсия давомида қозоғистонлик меҳмонлар стадионни кўздан кечиришди ҳамда ўзбек футболи тарихи музейида бўлишди. Бу ерда уларга ўзбек футболи тарихининг ёрқин воқеалари ҳикоя қилиб берилди.
 
Айни пайтда Қозоғистоннинг "Нархоз" жамоаси "B" гуруҳида иккита ўйинда иккита мағлубиятга учраб, сўнгги поғонада бормоқда.



Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan