Биродар Абдураимов 76 ёшни қаршилади

  • ЎФА
  • 14-05-2019
  • 430
Бугун 14 май куни ўзбек футболининг тирик афсонаси, мамлакатимиз футболи тарихидаги энг ёрқин ҳужумчилардан бири Биродар Абдураимов 76 ёшини қаршилади.
 
Ўз вақтида "Пахтакор" таркибидаги бетакрор ўйинлари билан барча футбол мухлисларини қалбидан жой олган Биродар Абдураимов ҳозирда фахрийлар қаторида мухлису мутахассислар эъзозида.
 
Биродар Абдураимовнинг ўғиллари Азамат, Жасур ва Баҳодир отаси йўлидан бориб, ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшиб келишмоқда. 
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилган, “Шуҳрат” медали ва “Ўзбекистон ифтихори” кўкрак нишони соҳиби бўлган Биродар Ҳасановични қутлуғ 76 ёши билан қутлайди ва фахрий футболчимизга мустаҳкам соғлиқ ва оилавий хотиржамлик тилайди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan