"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида ишлаган ҳакамлар Зокир Қодиров ва Руслан Самандаров Суперлига ўйинларидан четлатилди

  • ЎФА
  • 11-05-2019
  • 3278
Coca Cola Суперлига 8-тури доирасидан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилганидан мухлисларнинг хабари бор. Мазкур ўйин ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти ходимлари ҳамда мутахассислар иштирокида таҳлил қилинди.   
 
Таҳлил натижасида, ўйинни бошқариб борган бош ҳакам Зокир Қодиров ва ён ҳакам Руслан Самандаров учрашув давомида қўпол хатоларга йўл қўйгани аниқланди ва улар Суперлига ўйинларидан четлатилди.
 
Жумладан, учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Зокир Қодиров Суперлиганинг 3та ўйинига, ён ҳакам Руслан Самандаров эса номуайян муддатга Суперлига ўйинларидан четлатилди. 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan