Умид Аҳмаджонов "Навбаҳор" клуби стадионидаги мавсумнинг очилишида иштирок этди

  • ЎФА
  • 04-05-2019
  • 451
 
Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан жой олган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувидан олдин қайта таъмирдан чиқарилган Намангандаги "Марказий" стадиони очилиш маросими бўлиб ўтди. Стадионнинг очилиш маросимида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоров иштирок этишди.
 
Хайрулла Бозоров сўзга чиқиб, стадионда бу йил анча ишлар амалга оширилганлиги, шунингдек, захира майдонида ҳам 6200 ўринли ўйингоҳ пайдо бўлганлигини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят футбол ассоциацияси президенти ўз сўзида Наманганда футболни ривожлантириш учун Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик қилинаётганлигини таъкидлади ҳамда  жорий йилда  "Навбаҳор" чемпионлик учун кураш олиб боришини айтиб, ўз сўзини якунлади.
 
Шундан сўнг, ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов сўзга чиқди.
У ўз сўзида Наманган футболсеварлар вилояти эканлигини таъкидлаб, стадионга кенг кўламдаги ишлар бажарилганлигини айтиб ўтди. "Навбаҳор"нинг муваффақиятларида жамоа мухлисларининг ҳам ҳиссаси жуда катта эканини алоҳида қайд этди. Хайрулла Бозоров бошчилигидаги вилоят футбол ассоциацияси ҳамда "Навбаҳор" клуби раҳбариятига МОҚ ва ЎФА номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.
 
Шундан сўнг, Умид Аҳмаджонов Хайрулла Бозоровга спорт, айниқса, футболга бўлган эътибори учун махсус кубок топширди. 
 
Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграб ўтганидан кейин Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан жой олган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувига старт берилди. Умид Аҳмаджонов ва Хайрулла Бозоров ҳар икки жамоа футболчиларига омад тилашди.







Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan