Ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати мусобақа жадвали (3-турдан кейинги ҳолат)

  • ЎФА
  • 24-04-2019
  • 1006
 
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15, U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилмоқда.
 
Мазкур мусобақалар  юртимизда футболни янада оммавийлаштириш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек,  истиқболли ёш футболчиларни терма жамоалар ва футбол клубларига тайёрлаш учун жойларда селекция ишларини амалга оширишга замин яратмоқда. 
 
Бугунги кунга келиб ана шу чемпионатнинг 3та тури ўз якунига етган. 3та турдан сўнг тегишли ёш тоифаларидаги мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олган:














 
Ҳудудий болалар-ўсмирлар академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 4-тур ўйинлари 3 ва 4 май кунлари ўтказилади. Ўтган турларда сариқ карточкалари йиғилиб қолгани туфайли қуйидаги футболчилар 4-турни ўтказиб юборади:
 
U-17: Бозоров Диёрбек, Рахматов Охунжон, Эркинов Фурқат (барчаси Самарқанд), Ўразбаев Ғайрат (Қорақалпоғистон), Комилов Шахзод (Қашқадарё), Хайруллаев Шерзод (Сирдарё), Қамбаров Муҳаммад (Тошкент шаҳар), Абдулхақов Иззатбек (Андижон), Олимов Қувонч (Фарғона).
 
U-16: Самариддинов Асадбек (Қашқадарё), Қўчқоров Ботиржон  (Жиззах), Алимов Жаҳонгир (Жиззах), Сафаров Санжар (Тошкент шаҳар), Саъдуллаев Диёр (Самарқанд)
 
U-15: Абдуллаев Абдулазиз (Самарқанд), Қудратов Муҳаммадали (Бухоро)
 
U-14: Жанабаев Махамбет (Қорақалпоғистон), Тажидинов Аслбек (Андижон), Орифжонов Муҳаммад (Фарғона).
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan