ОЧЛ, 4-тур. "Локомотив" ўз майдонида "Ал-Иттиҳод" билан дуранг ўйнади

  • ЎФА
  • 22-04-2019
  • 660
Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган учрашувда Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубига қарши майдонга тушди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Ромариньонинг голига "Локомотив" таркибида Темурхўжа Абдухолиқов гол билан жавоб қайтарди.
Қайд этиш керакки, "Локомотив" ўйиннинг 75-дақиқасидан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Ислом Тўхтахўжаев рақибга қўполлиги учун майдондан четлатилди.
 
ОЧЛ, 4-тур
"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони)
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (36) - Ромариньо (12)
"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Жамшид Искандеров (88.Игорь Йелич, 78), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (9.Филип Райевац, 84), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмурат Аманов (17.Ҳусниддин Ғофуров, 60), 77.Диёржон Туропов.
"Ал Иттиҳод": 22.Фаваз Ал Қарни, 2.Абдуллоҳ Ал Аммар, 4.Ёсин Омар, 5.Мэтью Юрман, 6.Холид Ал Самири, 8.Фаҳад Ал Муваллад, 9.Ромариньо, 13.Аҳмад Ҳассан Асири, 25.Носир Ал Шамрони, 35.Секу Саного, 77.Абдулазиз Ал Биши.
Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев 75
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan