ОЧЛ, 4-тур. Бугун "Пахтакор" Дохада, "Локомотив" эса Тошкентда ўйин ўтказади

  • ЎФА
  • 22-04-2019
  • 795
Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубини қабул қилса, "Пахтакор" жамоаси Қатарда "Ас-Садд"га қарши майдонга тушади.

"Локомотив" - "Ал-Иттиҳод" ўйини соат 18:00да бошланади. "Пахтакор" - "Ас-Садд" учрашуви эса Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.
 
"Локомотив" учта турдан сўнг "B" гуруҳида 3 очко жамғарган ҳолда, сўнгги ўринни эгаллаб турибди. "Пахтакор" эса "D" гуруҳида 5 очко билан 1-поғонада бормоқда. 
 
 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan