Малайзияда VAR тизими бўйича ҳакамларни тайёрлашга бағишланган семинар якунига етди

  • ЎФА
  • 20-04-2019
  • 300
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида VAR тизими бўйича ҳакамларни тайёрлашга бағишланган ОФК семинарининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Ўзбекистондан уч нафар ҳакам - Валентин Коваленко, Ильгиз Танташев ва Азиз Асимов иштирок этишди. 

Семинар иштирокчилари билан VAR тизимини амалда қўллаш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Мазкур семинарда инструктор сифатида Дэвид Эллерей (Англия), Али Ал-Траийи (Саудия Арабистони), Субҳиддин Моҳд Солиҳ (Малайзия), Хани Баллан (Қатар) билан биргаликда ўзбекистонлик Фарҳод Абдуллаев ҳам фаолият олиб борди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan