Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғин доирасида 2та назорат учрашуви ўтказди

  • ЎФА
  • 19-04-2019
  • 642
 Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Терма жамоа аъзолари "Чиғатой" спорт базасида машғулотлар олиб боришмоқда. Йиғин давомида мураббийлар штаби терма жамоага номзод бир қатор футболчиларни синовдан ўтказиб олишмоқда. Шу билан бирга футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилаш борасида ҳам иш олиб бориляпти.
 
Йиғин доирасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иккита назорат учрашуви ўтказди. Қаршининг "Насаф" ёшлар жамоасига қарши кечган ўйин 3:3 ҳисобида дуранг билан якунига етди. "Локомотив" жамоасининг 2003 йилда туғилган тарбияланувчиларига қарши кечган ўртоқлик ўйини 3:1 ҳисобида Азамат Абдураимов шогирдларининг ғалабаси билан якунига етди.

Тошкентдаги йиғин 24 апрелга қадар давом этади.
 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan