Андижонда “Биз футболни танлаймиз” шиори остида флешмоб ўтказилди

  • ЎФА
  • 15-04-2019
  • 345
 
14 апрель куни Андижон шаҳридаги Регистон майдонида “Биз футболни танлаймиз” шиори остида флешмоб ўтказилди. Мазкур оммавий тадбирда 500га яқин ёш футболчилар ўзлари танлаган спорт турининг  ўзига хос эканлигини намойиш қилдилар. 
Вилоят футболи фахрийлар ва спорт жамоатчилиги иштирок этган флешмобда Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов сўзга чиқди. 

 “Мазкур флешмобни  ўтказишдан кўзланган асосий мақсад футболни ёш авлод ўртасидаги тарғиботини янада кучайтириш, бу орқали келажакда иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқишини таъминлашдан иборат”, - деди Бекзодбек Каримов.
 
 Шунингдек, тадбир давомида “Андижон” клубининг собиқ футболчилари Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Лочин Солиевлар ёш футболчиларга  мастер-класслар ўтиб беришди.







Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan