Умид Аҳмаджонов "Сурхон" - "Пахтакор" учрашувини бевосита стадиондан томоша қилмоқда

  • ЎФА
  • 14-04-2019
  • 628
Айни пайтда Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган учрашувда Сурхондарёнинг "Сурхон" жамоаси Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қиляпти. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб очилганича йўқ. Учрашувнинг иккинчи бўлими давом этмоқда.

Катта футболни соғиниб қолган сурхондарёлик футбол мухлислари бугун стадионни тўлдириб, ўз севимли жамоалари қўллаб-қувватлаб туришибди. "Сурхон" жамоаси айни пайтда мусобақа жадвалида 3-поғонада бораётганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Улар мавсумни жуда ажойиб тарзда бошлашди.

Турнинг марказий ўйинларидан бири бўлган "Сурхон" - "Пахтакор" учрашувини ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бевосита стадиондан томоша қилмоқда. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов билан биргаликда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Тўра Боболов, ЎФА ва Сурхондарё вилояти футбол ассоциацияси мутасаддилари ҳам ўйинни стадиондан томоша қилишмоқда.










Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan