Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистондаги халқаро мусобақада иштирок этади

  • ЎФА
  • 12-04-2019
  • 264
Хабарингиз бор, Жамшид Асадов бошчилигидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бу йил июль ойида Польшада бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Кубогида иштирок этишади. Мазкур мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа аъзоларига барча шароитлар яратиб берилмоқда. 
 
Жумладан, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг февраль ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишди.
 
Эндиликда Жамшид Асадов шогирдлари Тожикистонда ташкил этилаётган "Келажак сендан бошланади!" халқаро турнирига таклиф этилишди. Кеча терма жамоа аъзолари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига йўл олишди.
 
Терма жамоа аъзоларига бўлажак мусобақаларда омад тилаб қоламиз!
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan