Бугун ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 2-тур ўйинлари бошланади

  • ЎФА
  • 12-04-2019
  • 592
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15,
U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун ана шу мусобақанинг 2-тур ўйинларига старт берилади.
 
"А" гуруҳидаги 2-тур учрашувларида Самарқанд вилояти Бухорога қарши, Қорақалпоғистон Республикаси академияси Сурхондарёга қарши, Навоий академияси эса Қашқадарё болалар ва ўсмирлар академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушади. "А" гуруҳида 2-турда Хоразм вилоят академияси дам олади.   
 
"B" гуруҳида 2-турда Тошкент шаҳри академияси Андижон вилояти академиясига қарши, Жиззах вилояти Наманган вилоят академиясига қарши, Тошкент вилояти Фарғона вилояти академиясига қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳда 2-турда Сирдарё вилояти академияси дам олади.

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan