Аёллар футболи. "Бунёдкор-W" Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди!

  • ЎФА
  • 12-04-2019
  • 325
 
Бугун аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги баҳси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Кубоги соҳиби Қаршининг "Севинч" жамоаси мамлакат чемпиони Тошкентнинг "Бунёдкор-W" жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин 1:0 ҳисобида "Бунёдкор-W" жамоаси ғалабаси билан якунланди. Ягона голни 79-дақиқада "қалдирғочлар" ҳужумчиси Маҳлиё Сарикова киритди.



 
Ўйиндан кейин ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров "Бунёдкор-W" жамоасига Ўзбекистон Суперкубогини топширди. 

 
 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan