ОЧЛ 3-тур. Бугун "Пахтакор" "Ал-Садд" билан, "Локомотив" эса "Ал-Иттиҳод" билан ўйнайди

  • ОФК
  • 09-04-2019
  • 497
Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади.  "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида Қатарнинг "Ал-Садд" клубини қабул қилади. Ўйин соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Шунингдек, бугун "Локомотив" ҳам Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига қарши 3-тур ўйинини ўтказади. Ўйин Жидда шаҳридаги "Қирол Абдулла" стадионида Тошкент вақти билан соат 22:45да бошланади.
 
ОЧЛ, 3-тур, 9 апрель

"Пахтакор" - "Ал-Садд"
Ҳакамлар: Фу Минг, Дексин Ван, Синчуан Чен (Хитой), Муҳаммад Зайнал Абидин (Малайзия).
Тўртинчи ҳакам: Мухаммад Зайнал Абидин
Назоратчи: Майкл Хананиа (Фаластин).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).
***
"Ал-Иттиҳод" - "Локомотив"
Ҳакамлар: Сивакорн Пу-удом, Накарит Равут, Танате Чучуен (Таиланд)
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Тақи Ал Жаафари (Сингапур)
Назоратчи: Омар Муса Халафа Абу Лоум (Иордания)
Комиссар: Ту Ксилианг (Хитой)
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan