Тошкентда ОФК аёллар футболи кунига бағишланган футбол фестивали ўтказилди

  • ЎФА
  • 29-03-2019
  • 431
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан бугун, 29 март куни Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аёллар кунига бағишланган анъанавий футбол фестивали ўтказилди.
 
Фестивални ўтказишдан асосий мақсад болалар спортини ривожлантириш, ёшларда футболга бўлган қизиқишни уйғотиш, футболни оммавийлаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат бўлди.
 
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган фестивалда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан ташриф буюрган 7-10 ёшдаги 200 нафардан ортиқ қизлар иштирок этишди. 
 
Фестивал якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan