Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча тунда юртимизга қайтиб келди

  • Терма жамоалар
  • 27-03-2019
  • 640
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтган "China cup-2019" мусобақасида қатнашиб, 3-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Кеча тунда вакилларимиз узоқ давом этган парвоздан сўнг юртимизга қайтиб келишди. "China cup-2019" мусобақасида Эктор Купер шогирдлари иккита ўйин ўтказишди. Ярим финалда Уругвайга қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида мағлуб бўлишди. Иккикинчи ярим финалда Хитой Тайланддан кичик ҳисобда мағлуб бўлди. 3-ўрин учун кечган баҳсда терма жамоамиз аъзолари мусобақа мезбони Хитойга қарши майдонга тушиб, Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди. Финал учрашувида эса Уругвай Тайланда дарвозасига жавобсиз 4та гол киритди. 

Эндиликда терма жамоамиз Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарликни давом эттиради.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan