U-23 Осиё чемпионати саралаши. Футболчиларимиз Олимпия ўйинларига лицензия берувчи Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олишди

  • ОФК
  • 26-03-2019
  • 1233
Қитъамиз бўйлаб 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўладиган Осиё чемпионатининг саралаш босқич беллашувлари ўтказилмоқда. Тошкент шаҳри мезбонлик қилган “F” гуруҳида барча баҳслар якунланди.

Гуруҳдаги ҳал қилувчи ўйин Тожикистон ОТЖга қарши кечиб, унда томонлар дурангга имзо чекишди ва ҳар икки жамоа якунда 4 очкодан жамғарди. Шундай бўлса ҳам тўплар нисбати бўйича устунлик вакилларимиз томонида бўлиб, ушбу жиҳат билан Осиё чемпионатининг финал босқичига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритдик.

Ўзбекистон U-23 – Тожикистон U-23 – 0:0

26 март 2019 йил. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Ҳакамлар: Хироюки Кимура, Такуми Такаги (иккиси Япония), Абу Бакар Ал Амри (Уммон), Хо Ваи Синг (Гонконг).

Ўзбекистон: 1.Умиджон Эргашев, 2.Исломжон Қобилов, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ислом Кенжабоев (23.Ойбек Бозоров), 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов (10.Бобир Абдихолиқов, 55), 15.Ойбек Рустамов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.

Захира: 12.Умиджон Ҳамроев, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5.Дилшод Саитов, 6.Нурилло Тўхтасинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброр Исмоилов, 16.Азизбек Амонов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов.

Тожикистон: 23.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Давлатмир Табризи, 5.Манучехр Сафаров, 6.Кароматулло Саидов, 7.Муҳаммаджон Раҳимов, 9.Шарафжон Солеҳов, 10.Шериддин Бобоев, 13.Алишер Баротов, 17.Эҳсони Паншанбе, 18.Далер Ёдгоров.

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда ўтказилиб, унда 16 терма жамоа иштирок этади. Таъкидлаш жоиз, мазкур Осиё чемпионати Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан янада аҳамиятли. Унда кучли учликка кирган жамоалар Японияда ўтажак Олимпиадага йўлланма олишади. Агар кунчиқар юрт вакиллари ярим финалгача етиб бора олса, бу босқичгача чиққан барча жамоалар ҳам Олимпиада иштирокчисига айланиши мумкин.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan