U-23 Осиё чемпионати саралаши. Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистонга қарши баҳс олиб боради

  • ОФК
  • 26-03-2019
  • 900
Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионати саралаш ўйини доирасида Тожикистонга қарши майдонга тушади. Учрашув "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади.

Дастлабки ўйинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистонга қарши баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Тожикистон эса Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз 2та гол киритган.

Бугунги ўйин гуруҳда ким ғолиб бўлишини аниқлаб беради. Эслатиб ўтамиз, ғолиб жамоа келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Юртимиздаги барча мухлисларни терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга чорлаб қоламиз. Стадионга кириш бепул.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan