«Миллий» стадиони майсаси футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр ҳолатга келтирилмоқда

  • ЎФА
  • 25-03-2019
  • 775

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан,  "Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Ўзбекистон футбол ассоцияси буюртмасига асосан Туркиянинг "Iren"компанияси томонидан стадион чими замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келинмоқда.

Айни пайтда майдоннинг чими қуйидаги ҳолатга келган:

Парвариш билан шуғулланаётган туркиялик мутахассисларининг маълум қилишича, “Миллий” стадиони чими ҳар куни режа асосида керакли миқдорда суғорилмоқда. Қисқа фурсатдан кейин нафақат пойтахтимиз, балки мамлакатимизнинг бош футбол аренаси ҳисобланган  “Миллий” стадиони чими миллий ва бошқа терма жамоаларимиз иштирокидаги халқаро ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлади.




Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan