"China cup-2019". Уругвай Тайланд дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритиб, мусобақа чемпиони бўлди

  • ЎФА
  • 25-03-2019
  • 362
Бугун Хитойда "China cup-2019" мусобақаси якунига етди. Финалда Уругвай терма жамоаси Тайланд дарвозасига жавобсиз учта гол киритиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Голларга Весино, Перрейро, Стуани ва Гомес муаллифлик қилишди. Шу тариқа Уругвай мусобақа чемпионига айланди. Тайланд жамоасига кумуш медаллар насиб қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 3-ўрин учун баҳсда Хитойни мағлубиятга учратгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
 
"China cup-2019"
Таиланд - Уругвай 0:4
Голлар: Весино 6, Перейро 38, Стуани 58, Гомес 88.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan