Ўзбекистон U-18 терма жамоаси назорат учрашувида дуранг қайд этди

  • ЎФА
  • 23-03-2019
  • 441
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт базасида йиғин ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Кеча терма жамоа аъзолари "Локомотив" ёшлар жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушишди.

Учрашуви 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Йиғин давомида яна Про-лига вакиллари "Янгиер" ва "Рубин" жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Тошкентдаги йиғин 28 мартга қадар давом этади. 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan