«Jizzakh women Cup-2019». Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди

  • ЎФА
  • 22-03-2019
  • 578
Жиззахда аёллар ўртасида «Jizzakh women Cup-2019» мусобақаси якунига етди. Ўзбекистон аёллар ОТЖ Қозоғистоннинг "Биик" жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мусобақа якунига кўра 4та учрашувда 3та ғалаба қозонган Ўзбекитон аёллар олимпия терма жамоаси 9 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. Барча учрашувларда ғалаба қозонган Қозоғистоннинг "Биик" жамоаси мусобақа олтин медалларига сазовор бўлди. Учинчи ўрин "Сўғдиёна-W" жамоасига насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳром Норсафаров шогирдлари шу йилнинг 1-9 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Токио-2020 олимпиада саралашининг иккинчи босқичида иштирок этишади. Улар гуруҳда Вьетнам, Иордания ва Гонконг жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan