U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига аккредитация жараёни бошланди

  • ОФК
  • 18-03-2019
  • 597
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи бўлиб ўтади. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур мусобақага аккредитация жараёни бошланганини маълум қилади. U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ёритиб бориш истагидаги ОАВ вакиллари 20 март санасига қадар info@ufa.uz электрон почтасига ходимлари рўйхатини юборишлари талаб этилади. 

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мазкур мусобақа доирасида Тожикистон ҳамда Ҳиндистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Ўйинлар “Пахтакор” стадионида ташкил этилади.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan