«Jizzakh women Cup-2019»: Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Қирғизстон U-19 терма жамоасини тор-мор этди

  • ОФК
  • 18-03-2019
  • 476
Бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Жиззах шаҳрида ўтказилаётган «JIZZAKH WOMEN CUP 2019» халқаро мусобақасида ўз иштирокини бошлади. 

Қизларимиз Қирғизстон U-19 терма жамоасига қарши майдонга тушдилар. Баҳс 7:1 ҳисобида Баҳром Норсафаров шогирдлари фойдасига ҳал бўлди.  

Шунингдек, бугун “Сўғдиена- W”  ва АГМК-W  жамолари ҳам ўзаро куч синашдилар. Учрашув 2:0 ҳисоби билан Жиззах жамоасининг ғалабаси билан якунланди. 

«Jizzakh women Cup-2019» 

18 март, душанба 

10:00 «Сўғдиёна-W» - АГМК-W 2:0

Голлар: Мохигул  Икромова 26, Эъзоза Шарипова 67
 
*** 
16:00 Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси – Қирғизстон U-19 7:1

Голлар: Нилуфар Дадажанова 14,45, Диёра Хабибуллаева 17, Камила Зарипова 29, Мафтуна Панжиева 33, Бобохужаева Феруза 70, Сарикова Махлиё 80 – Боролбекова Айжан 87
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan