Сурхондарёда "Келажагимиз умидлари" футбол фестивали бўлиб ўтди

  • ЎФА
  • 16-03-2019
  • 202
 
2019 йил 14-15 март кунлари Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани 1-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Келажагимиз умидлари” шиори остида 3-4-синф ўқувчилари ўртасида футбол бўйича фестивал ўтказилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган мазкур анъанавий фестивал юқори савияда ташкил этилди.

Фестивалда 14 та тумандан келган 200 нафар ўқувчи ёшларга вилоятнинг энг малакали мураббийлари футбол бўйича машғулотлардан сабоқ бердилар. Машғулотларни ўтиш билан билан бирга болалар футбол бўйича блиц турнирида ҳам иштирок этишди. Фестивал якунида 200 нафар иштирокчи болаларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол тўплари, экипировка ва сертификатлар тантанали тарзда топширилди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассиси Миржавлон Мирсагатов, вилоят футбол ассоциацияси мутахассиси Жўра Холмуродов иштирок этишди. 

Фестивалнинг дастлабки босқичини ташкил этишда вилоят футбол ассоциацияси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ва Сурхондарё вилояти Қизириқ туман 1-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ходимлари алоҳида жонбозлик кўрсатдилар. Сурхондарё вилояти Қизириқ туман 1-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари Холмирза Эргашев, Бахтиёр Мирзаев, Хамза Хасанов каби мураббийлар маҳорат дарсларини ўтдилар.






Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan