Ўзбекистонлик киберспортчи Салоҳиддин Эсанов Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

  • ЎФА
  • 14-03-2019
  • 525
 
Ўзбекистон вакили Салоҳиддин Эсанов Хитойда ўтказилаётган Киберспорт бўйича Жаҳон чемпионатида (WESG) иштирок этаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. У Pro Evolution Soccer-2019 бўйича Марказий Осиё учун ажратилган ягона йўлланмани қўлга киритганди.
 
Эсанов Хитой, Греция, Индонезия ва Марокаш вакиллари билан бирга «C» гуруҳида кураш олиб борди. Хитой вакилига қарши кечган ўйин 1:1 ва 4:1 ҳисобида якунига етди. Индонезия вакили билан эса биринчи ўйинда Эсанов 7:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи ўйин 5:2 ҳисобида Индонезия вакили ғалабаси билан якунланди. Ҳамюртимиз иккинчи турда Греция вакилига 2:3 ҳисобида ютқазди. Иккинчи ўйин эса 1:1 ҳисобида тугади. Марокашлик киберспортчи билан дастлабки ўйин 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди. Иккинчи ўйинда Салоҳиддин йирик 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Гуруҳда 12 очко жамғарган вакилимиз 3-ўрин билан чекланди. Плей-оффга йўлланмани қўлга киритиш учун унга бор-йўғи 1 очко етмади.
  
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan