Ўзбекистон ОТЖ назорат учрашувида "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратди 

  • ЎФА
  • 14-03-2019
  • 726
 
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинига киришгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Любинко Друлович бошчилигидаги футболчилар бугун "Бунёдкор"га қарши назорат ўйини ўтказишди. Учрашув 1:0 ҳисобида Олимпия терма жамоаси ғалабаси билан якунига етди. Ягона голни 44-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов киритди. 
 
Назорат учрашуви

Ўзбекистон ОТЖ - Бунёдкор - 1:0

Гол: Миржаҳон Мираҳмадов (44)
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan