Тошкентда "С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бўлиб ўтмоқда

  • ЎФА
  • 13-03-2019
  • 408
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар малакасини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 

Жумладан, Тошкентда "С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бошланди. Мазкур курсларни Дмитрий Ким ўтказяпти. Унга Ойбек Давлетмуротов ассистентлик қилмоқда. Ўқув курслари назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олади.

"С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курсларида 20 нафар мураббий таълим оляпти. Улар орасида Камолиддин Мурзоев, Асқар Жадигеров, Илҳом Юнусов каби собиқ футболчилар бор. Ўқув курслари 21 март куни якунига етади. 

Курсларни муваффақиятли якунлаган мураббийлар 3 йилга мўлжалланган ЎФАнинг мурабийлик бўйича "С" лицензиясини қўлга киритишади.
     






Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan