ОАВ диққатига: Эртага Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади

  • ЎФА
  • 13-03-2019
  • 1188
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойида "China Cup" мусобақасида қатнашиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Мазкур мусобақага жўнаб кетиш олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман  эртага 14 март куни соат 15:00да ЎФА анжуманлар залида бошланади. Матбуот анжуманида "China Cup" халқаро мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг таркиби эълон қилинади. Матбуот анжуманига барча турдаги ОАВ ходимлари таклиф этилади.
 
Эслатиб ўтамиз, "China Cup" мусобақаси 21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Таиланд терма жамоалари иштирок этади. Турнир ярим финал ва финалдан иборат бўлади.
 
"China Cup" халқаро мусобақаси
21 март
Хитой - Таиланд
 
22 март
Ўзбекистон - Уругвай
 
25 март
3-ўрин учун баҳс

25 март
Финал 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan