“Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури Жиззах вилояти кесимида

  • ЎФА
  • 13-03-2019
  • 235
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳокимиятлар, “Маҳалла” кенгаши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қарорда белгилаб қўйилганидек,  маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш бўйича “Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури бўйича жойларда футбол майдончалари қурилмоқда ва қурилиш ишлари режалаштириляпти. 
  
Шу кунгача эътиборингизга Тошкент шаҳри, Андижон ва Бухоро вилоятидаги маҳаллалар бўйича маълумотлар тақдим қилдик. Жиззах вилояти кесимида оладиган бўлсак, бу ердаги 13та туман/шаҳарда жами 290та маҳалла мавжуд. 2018 йилдан 2019 йилнинг шу кунига қадар Жиззахдаги бир қатор маҳаллаларда футбол майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жумладан, Арнасой туманидаги "О.Водий", Ғаллаорол туманидаги "Оқтом", Зарбдор туманидаги "Тинчлик", Пахтакор туманидаги "Мингчинор", "Буюк Ипак Йўли", Бахмал туманидаги "Оқтош" маҳаллаларида стадионлар барпо этилди.   
 
Жиззахдаги қуйидаги маҳаллаларда  футбол майдончалари қуриш учун ер майдонлари мавжуд:

Арнасой тумани 
Гулбахор ШФЙ
Чинобод МФЙ
Янгибўстон ҚФЙ
Зарафшон ҚФЙ
Дўстлик  ҚФЙ
Бўстон  ҚФЙ
Чўлқуқвар  ҚФЙ
Тинчлик МФЙ
Бўстон ҚФЙ
Дўстлик ҚФЙ
Ғ.Ғулом МФЙ
 
Зарбдор тумани 
“Тошкесган” ҚФЙ
 “Шарқ юлдузи” ҚФЙ
 “Оқар” ҚФЙ
“Шодлик” МФЙ
 
Фориш тумани 
“Учқулоч” МФЙ
“Сайёд” МФЙ
“Яссикечув” МФЙ
“Ўхум” МФЙ
“Оқтом”  МФЙ
 “Хонбанди” МФЙ
 
Янгиобод тумани 
“Шодлик” МФЙ
“Сармич” МФЙ
“Хўжамушкент” КФЙ
“Ховотоғ” ҚФЙ
 
Ғаллаорол тумани
“Хонимқўргон” ҚФЙ
 “Олимлар” МФЙ
 “Қўйтош” ШФЙ
 
Пахтакор тумани 
"Дилором" МФЙ
"Ғалаба" МФЙ
"Дўстлик" МФЙ
"Олтинкўл" МФЙ
"Самарқанд" МФЙ
"Оқбулоқ" ҚФЙ
"Боғишамол" ҚФЙ
"Сувонобод" МФЙ
 
Бахмал тумани 
“Дўстлик” МФЙ
“Сангзор” ҚФЙ
“Гулбулоқ” ҚФЙ
“Янгибоғ” МФЙ
“Музбулоқ” МФЙ
 
Дўстлик тумани
“Наврўз” ШФЙ
 “А.Навоий” МФЙ
“Бунёдкор” ҚФЙ
 
Ушбу маҳаллаларда футбол майдончаларини қуриш истагида бўлган тадбиркорлар Ўзбекистон футбол ассоциациясиги мурожаат қилишлари мумкин. Ўзбекистон футбол ассоциацияси уларга ҳокимият томонидан ер майдонлари ажратилиши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.
 
Телефон: (+99871) 230-90-45
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan