ОЧЛ: "Пахтакор" бугун "Ал-Аҳли"га қарши майдонга тушади

  • ЎФА
  • 12-03-2019
  • 642
Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган навбатдаги учрашувда "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клубига қарши майдонга тушади.

Учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади. Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида "Пахтакор" жамоаси Эронда "Персеполис" билан куч синашиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.
 
ОЧЛ, "D" гуруҳи. 2-тур
12 март, "Пахтакор" стадиони, Тошкент
"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Ал-Аҳли" (С.Арабистони) 
Ҳакамлар: Муҳаммад Тақи, Ли Цзю Лианг, Ронни Гу Минжи, Фу Чуан Хай (Сингапур).
Ҳакамлар назоратчиси: Саад Ал Фадҳли (Қувайт).
Комиссар: Во Хай Те (Вьетнам).
 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan