ОЧЛ: Бугун "Локомотив" Қатарда "Ал-Раййан" жамоасига қарши майдонга тушади

  • ЎФА
  • 11-03-2019
  • 789
Бугун Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштирокини давом эттиради. "Темирйўлчилар" сафарда Қатарнинг "Ал-Раййан" жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

Учрашув Доҳа шаҳридаги "Жассим бин Ҳамад" стадионида Тошкент вақти билан соат 20:35да бошланади. 
 
ОЧЛ, 2-тур. "B" гуруҳи
11 март, "Жассим бин Ҳамад" стадиони, Доҳа
"Ал-Раййан" (Қатар) - "Локомотив" (Ўзбекистон)
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan