"Чиғатой" спорт мажмуасида Ўзбекистон МТЖ аъзолари иштирокида мастер-класс ташкил этилди

  • ЎФА
  • 10-03-2019
  • 841
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.  
 
Жумладан, бугун "Чиғатой" спорт мажмуасида ЎФА қошидаги болалар футбол мактаби тарбияланувчилари учун мастер-класс ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Жавоҳир Сидиқов ва Одил Ҳамробеков ёш футболчиларга маҳорат дарсларини ўтаб беришди. Шунингдек, тадбирда фахрий меҳмон сифатида футболимиз афсонаси Биродар Абдураимов, миллий терма жамоамизнинг собиқ мураббийи Рауф Инилеев, таниқли хонанда Козим Қаюмов қатнашишди. Тадбирни таниқли шарҳловчилар Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев олиб боришди. 

Тадбир давомида болажонлар билан бирга футбол учрашуви ҳам ўтказилди. Жавоҳир Сидиқов, Одил Ҳамробеков билан биргаликда болажонлар билан "Чиғатой"даги футбол мактабида мураббийлик қилаётган Зайниддин Тожиев, Ҳикмат Ҳошимов, Элдор Магдеев каби ўтмишнинг юлдузлари ҳам иштирок этишди.
 
Умид қилиб қоламизки, бу ерда футбол билан шуғулланаётган ёш футболчилар келгусида терма жамоаларимиз сафида халқаро майдонларда Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади. 









Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan