Эдита Миробидова Хитой - Мьянма учрашувини бошқаради

  • ОФК
  • 27-02-2019
  • 356
Аввалроқ, ўзбекистонлик ҳакамлар турли халқаро мусобақаларда ишлаш учун таклиф этилаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жумладан, Эдита Миробидова ва Кристина Середа Аёллар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувларни бошқариш учун Мьянманинг Янгон шаҳрига йўл олишган.

Бугун ҳамюртларимиз «B» гуруҳидан ўрин олган Хитой - Мьянма учрашувини бошқаришади. Ўйин «Mandalar Thiri» стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Саралаш баҳслари 28 февраль - 6 март кунлари бўлиб ўтади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan